13:29 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Дунёда
Ҳавола олиш
120 0 0

Венесуэла президентининг сўзларига кўра, коронавирусга қарши Россия вакцинасининг клиник синовларида унинг ўғли ва опаси иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро оммавий эмланиш вақтида коронавирусга қарши эмланишини маълум қилди.

Мадуронинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши Россия вакцинасининг клиник синовларида унинг ўғли ва опаси иштирок этади.

“Ўғлим Николас Мадуро Гуэрра менга Россия вакцинаси билан эмланиш, синовларида иштирок этишга қарор қилганини маълум қилди”,  -деди у Twitter᾽да эфирга узатилган чиқиши пайтида.

У опаси Мария Тереса Мадуро ҳам Россия вакцинаси синовларида иштирок этиши ва эмланишини қўшимча қилди.

“Оммавий эмланиш бошланиши билан биринчи бўлиб эмланаман”, - деди Мадуро.

2 октябрь куни Россия Венесуэлага “Спутник V” вакцинасининг биринчи партиясини етказиб берди. Бу Россия вакцинасининг уни Россияда рўйхатдан ўтказилгандан кейин клиник синовларини ўтказадиган Лотин Америкасидаги биринчи мамлакат бўлди. Унинг синовларида икки минг киши иштирок этиши кутилмоқда. Венеуэликларни эмлаш яқин кунларда бошланади. Мамлакатнинг ижро этувчи вице-президенти Дельси Родригес Венесуэла “Спутник V”ни ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди.

Теглар:
Спутник V, вакцина, Николас Мадуро, Венесуэла

Асосий мавзулар