Kenzo брендининг асосчиси Кензо Такада вафот этди

© AP Photo/Lionel CironneauЯпонский модельер, создатель бренда Kenzo Кендзо Такада
Японский модельер, создатель бренда Kenzo Кендзо Такада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Kenzo брендининг асосчиси Кензо Такада 81 ёшида вафот этди - бироз олдин унда коронавирус аниқланган эди.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Япониялик машҳур модельер, Kenzo брендининг асосчиси Кензо Такада 4 октябр куни 81 ёшида вафот этди. 

Хабарда айтилишига кўра, Франциянинг Нейи-сюр-Сен коммунасида яшаган модельер COVID-19нинг оқибатларидан вафот этган.

Кензо Такада 1965 йилда Япониядан Парижга кўчиб келган ва 1970 йилда Kenzo брендини яратган. Тез орада Кензо дунёга машҳур либослар модельерига айланган. Унинг аёллар либослари коллекциялари Париж, Нью Йорк ва Лондонда катта муваффақият қозонган. 

Кензо Такада Япония Фэшн редакторлари клуби мукофоти ҳамда Франция Маданият вазирлигининг Санъат ва адабиёт ордени билан мукофотланган. 

1983 йилдан бошлаб Кензо эркаклар модаси билан шуғуллана бошлайди. 1988 йилдан бошлаб эса - Kenzo бренди остида парфюмерия ишлаб чиқара бошлайди. Бугунги кунда kenzo бренди остида аёллар, эркаклар ва болалар либослари, уй жиҳозлари ва парфм ишлаб чиқарилади. 

1993 йилда Kenzo Франциянинг LVMH концерни томонидан харид қилинган.  

Янгиликлар лентаси
0