10:16 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
361 0 0

Қирғизистон президенти фуқаролар ва сиёсий партияларга мурожаат қилди. Фуқароларни тинчликни сақлашга ва провокацион кучларнинг чақириқларига берилмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб олишга уриниш содир этилганини маълум қилди.

“Ўтган кеча баъзи сиёсий кучлар давлат ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринишди. Сайлов натижаларини баҳона қилиб, улар жамоат тартибини бузди. Улар шаҳар аҳолисининг тинч ҳаётини бузди”, - деди у.

Жээнбеков ўт очмаслик ёки қон тўкмаслик ҳақида буйруқ берганини таъкидлади.

“Ҳозирча вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўрдик. Давлатдаги тинчлик, жамият барқарорлиги ҳар қандай депутатлик мандатидан ҳам қадрлидир”, - деди Жээнбеков.

Унинг сўзларига кўра, намойишчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига бўйсунмаган, шифокорларни калтаклаган ва биноларга зарар етказган.

Давлат раҳбари Марказий сайлов комиссиясига сайловлардаги қонун бузилишларини синчковлик билан текширишни ва агар керак бўлса, сайлов натижаларини бекор қилишни таклиф қилганини маълум қилди.

Шунингдек, Жээнбеков сиёсий партияларга мурожаат қилиб, ўз тарафдорларини тинчлантиришга ва уларни ўзлари йиғилган жойлардан олиб кетишга чақирган.

“Барча юртдошларимни тинчликни сақлашга ва провокацион кучларнинг чақириқларига берилмасликка чақираман. Мамлакатимиз тинчлиги ва жамиятимиз хавфсизлиги энг муҳим нарсадир”,  -деди сиёсатчи. 

4 октябрь куни Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларига кўра, “Биримдик”, “Мекеним Киргизстан”, “Киргизстан” ва “Бутун Киргизстан” партиялари етарли овоз тўплай олган. Қолганлари етти фоизлик барьердан ўта олмаган..

5 октябрь куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Улар парламент сайловлари якунларини бекор қилишни ва такрорий овоз бериш ўтказилиши талабини илгари сурдилар. 5 октябрь куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди. 6 октябрга ўтар кечаси митинг иштирокчилари парламент ва президент администрацияси жой олган Оқ уй биносига бостириб киришди. Сўнгра давлат хавфсизлик қўмитаси томон йўл олдилар.

Улар мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва унинг сафдошларини қамоқдан озод қилишга эришдилар. Сешанба куни эрталаб митинг қатнашчилари ҳукумат биносини қўлга олишгани маълум бўлди.

Мамлакат ССВ маълумотларига кўра, намойишлар вақтида 590 киши жароҳат олган, бир киши ҳалок бўлган.

Асосий мавзулар