Сиртлонлар галаси қоплондан ўлжани олиб қўйишди – видео

Oбуна бўлиш
Африканинг Кругер миллий боғида ёввойи итлар галаси қоплондан ўлжани олиб қўйишди. Айни вақтда бу ҳолат акс этган видео интернетда тез тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Африкада ўлжа билан кетаётган қоплонга ёввойи кучукларнинг ҳужум қилиши акс этган видео пайдо бўлди.

Видео Кругер миллий боғида (Жанубий Африка) тасвирга олинди.



Бошида қоплон тутиб олган оҳуни судрат кетаётган эди, шу заҳоти бошқа йиртқич – ёввойи кучук пайдо бўлади, қоплонга ҳужум қилади.

Қоплон итни ҳайдаб юборади, аммо бошқа итлар етиб келади.

Қоплон ўлжа билан хавфсиз жойга кетишга ҳаракат қилади, аммо итлар ҳужумига учрайди.

Қоплон дарахтга чиқиб, қочишга мажбур бўлади.

Итлар дарҳол ўлжани ейишга ташланишади. Аммо улар олдига 3 бош оч сиртлон етиб келади ва уларни ўлжани олдидан ҳайдаб юборади.

Миллий боғ ишчилари таъкидланишича, 9 бош сиртлон бир ҳафтадан бери ёввойи итларни пойлаб, дарё суви олдидан қувиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0