Қирғизистон молия вазирлиги барча операцияларни тўхтатди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишУчастники акции протеста в Бишкеке. Протестующие требуют аннулировать итоги парламентских выборов.
Участники акции протеста в Бишкеке. Протестующие требуют аннулировать итоги парламентских выборов.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда вужудга келган вазият туфайли Молия вазирлиги барча операцияларни қонуний ҳукуматнинг махсус буруғига қадар тўхтатди.

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Қирғизистон молия вазирлиги орқали ўтадиган барча молия операциялари тўхтатилди. Бу ҳақида вазирлик хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу чора Республикада барқарор вазият ҳамда қонуний ҳукумат ўрнатилганига қадар давом этиши мумкин.

“Қирғизистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати ва унинг тизими бўлимлари вакиллари мамлакатда вужудга  келган ҳолат туфайли фавқулодда мажлис ўтказди. <…> Мамлакатда вужудга келган ҳолат туфайли вазирлик орқали ўтадиган барча операциялар қонуний ҳукуматнинг махсус буйруғига қадар вақтинча тўхтатилди”, - дейилган хабарда.  

Шу билан бирга вазирлик Қирғизистонда янги халқ ҳукуматини тан олишини ва янги вазир вазифасини бажарувчи тайинланганини маълум қилган.

Протесты после парламентских выборов в Кыргызстане - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда парламент сайловлари натижалари бекор қилинди

“Мажлисда халқ вакиллари ҳам иштирок этишди, халқ ҳукумати тан олинди ва Мукашев Кыялбек Белековични молия вазири вазхифасини бажарувчи этиб тайинлашди”, - дейилган вазирлик хабарида.

Айни дамда Қирғизистон фуқаролари банкоматлардан фойдалана олмаяптилар. Қирғизистон банклар ассоциацияси президенти Анвар Абдраев айтишига кўра, банкоматлардан барча маблағлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида олиб қўйилган. 

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Бишкекнинг марказий майдонида 2 мингга яқин одамлар тўпланиб 4 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини тан олмасликларини хабар қилшган эди. Шундан сўнг намойишчилар Парламент ва Ҳукумат биноларини ҳамда Давлат Хавфсизлик қўмитаси биносини ишғол қилишган. У ерда Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевни озод қилишган эди.  

Шундан сўнг Қирғизистон собиқ ИИВ вазири Курсан Асанов ўзини  Бишкек шаҳар коментанти собиқ дпутат Алмамбет Шыкмаматов ўзини Бош прокурор вазифасини бажарувчи деб эълон қилган эди. МСҚ парламент сайловлари натижаларини бекор қилди. Ушбу воқеалардан сўнг бир неча шаҳар мэрлари ўз ихтиёрлари билан истеъфога чиқишди.

Янгиликлар лентаси
0