07:15 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
47113

Польша регулятори "Газпром" ва яна 5та компанияни "Шимолий оқим-2" қурилишида иштирок этгани учун жаримага тортди.

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Польша давлатининг монополияга қарши кураш қўмитаси (UOKiK) — "Газпром"ни ва унинг ҳамкорларини "Шимолий оқим-2" лойиҳасида иштирок этгани учун жаримага тортди. Бу ҳақида муассаса Twitterда хабар қилган.

"Газпром" 29 млрд злотых ($7,6 млрд)га жаримага тортилган. Қурилишда иштирок этаётган яна бешта компания - 234 млн. злотых ($61 млн) жаримага тортилган. Улар: Франциянинг Engie, Германиянинг Uniper ва Wintershall, австриянинг OMV, ҳамда Голландия-Британиянинг Shell компанялари бор. 

Польшалик регулятор компанияларга қонунчиликда белгиланган максимал жарима - компаниянинг йиллик оборотидан 10% миқдорда жарима белгилаган. Асос - улар Польша монополияга қарши қўмита рухсатисиз газ қувурини қуришда иштирок этган.

"Биз жуда синчиков текширув ўтказдик. Тўпланган далиллар тадбиркорлар атайлаб қонунни бузишганига шубҳа қолдирмайди", - деди  UOKiK раҳбари Томаш Хрустный. - Ушбу қарор бирор муайян компанияга эмас рақобат ҳақидаги қонунчилик бузилиши қибатида қабул қилинди. 

Ундан ташқари Қўмита компанияларга 30 куни ичида газ қувури қурилиши борасидаги шартномаларни бекор қилиш мажбуриятини юклади. 

Асосий мавзулар