14:28 26 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Дунёда
Ҳавола олиш
65501

“Tasnim” агентлиги Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашувларда учирилган бир неча снаряд Эрон ҳудудига тушганини хабар қилган эди. Натижада 6 ёшли бола жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Эрон Боку ва Ереван ҳукуматларига мамлакат ҳудуди бўйлаб тасодифан снаряд ва ракета тушганлиги муносабати билан расмий норозилик ноталарини йўллади. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Саид Хатибзода маълум қилди.

“Эрон ТИВ Озарбайжон ва Арманистонга мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб тасодифан снаряд ва ракета тушганлиги муносабати билан расмий қатъий норозилик ноталарини йўллади”, - деди расмий вакил. Унинг сўзларидан Эрон ТИВ ташқи сиёсий идораси матбуот хизмати иқтибос келтирган.

Хатибзода Теҳрон ҳеч қандай ҳолатларда ўз фуқароларининг ҳаётига бепарволик билан қарамаслигини қўшимча қилди.

“Ҳар икки томонни <...> Эрон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга ва бундай йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатларнинг олдини олиш учун зарурий чоралар кўришга чақирамиз”, - деди у.

5 октябрь куни “Tasnim” агентлиги Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашувларда учирилган бир неча снаряд Эрон ҳудудига тушганини хабар қилган эди. Агентлик маълумотларига кўра, улар Эрон шимолидаги чегара яқинида жойлашган Хода-Офарин аҳоли пунктидан узоқ бўлмаган жойга тушган. Натижада 6 ёшли бола жароҳат олган. Шунингдек, бир неча хонадон ва қишлоқ хўжалиги мулкларига зарар етган.  

Асосий мавзулар