04:46 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
739 0 0

Қирғизистон парламенти депутатлари президент Жеенбековга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш учун овоз тўплашни бошлади.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Қирғизистон парламентида президент Сооронбай Жээнбековга нисбатан импичмент жараёни бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон. 

"Депутатларнинг бир қисми импичмент учун имзо чекди. Бу жуда мураккаб жараён, лекин у бошланди дейиш мумкин", - деди "Ата-Мекен" партияси депутати Каныбек Иманалиев. 

Қирғизистон қонунчилигига кўра, президентни лавозимидан бўшатиш жараёнини бошлаш учун амалдаги парламент депутатларининг учдан бир қисмидан кўпи овоз бериши керак. Шундан сўнг махсус комиссия қарор қабул қилади. Уч ой ичида парламенда ушбу масала кўриб чиқилади ва  депутатларнинг 3/2 қисмининг овози билан президент ваколатлари бекор қилиниши мумкин. Ушбу муддат ичида қарор қабул қилинмаса - импичмент бекор қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловларидан сўнг вазият кескинлашган эди. Сайловларда ҳукумат томонидан бўлган партиялар ўз маъмурий ресурсларидан кенг фойдалангани ва бошқа партияларнинг парламентга киришига тўсқинлик қилгани маълум бўлган. Шундан сўнг мухолифат партиялари норозилик намойишлари ўтказиш учун кўчаларга чиқишган. Душанба куни кечқурун улар парламент биносини ва президент маъмуриятини эгаллаб олишган. Шундан сўнг намойишчилар Давлат хавфсизлик қўмитасидан собиқ президент Атамбаев ва яна бир неча кишини озод қилишган. Қирғизистон МСҚ бўлиб ўтган сайловлар натижаларини бекор қилган. 

 

Асосий мавзулар