15:07 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
121822

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда "тузоққа" тушиб қолганини айтди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда "тузоққа" тушиб қолганини айтди. Бу ҳақда у РБК телеканалига берган интервюсида сўзлаб берди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Арманистон ва Тоғли Қорабоғнинг ҳарбий бошлиқлари  тан олинмаган республика жанубида ёлғондан чекинишган, шу туфайли улар Озарбайжон ҳарбий корпусини алдаб коридорга туширишга муваффақ бўлишди.

"Деярли шу сонияларда ҳарбий корпус қақшатқич зарбаларни олади. Менимча, бу бутун операциянинг ҳал қилувчи лаҳза бўлади", - дея таъкидлади у.

Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси жамоатчилиги Россия Қорабоғ можаро зонасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтата олишига ишонади, деб айтди чоршанба куни Арманистон президенти Армен Саркисян.

Унинг сўзларига кўра, Россия Арманистонга, Озарбайжонга ҳам таъсир қилиши мумкин, аммо Туркияни можаро зонасини тарк этишга мажбур қилиш керак. Саркисян Москва Анқарага таъсир қилиши мумкин деб ҳисоблайди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўз навбатида, Россиянинг Қорабоғ бўйича позицияси савол ва даъволарни келтириб чиқармайди, деб айтди.

Кремл Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги ҳарбий можаро Тоғли Қорабоғ чегараларидан ташқарига чиққанлиги тасдиқламайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Навбатдаги кескинлашув

27 сентябрда Қорабоғда навбатдаги можаро авж олди. Арманистон ва Озарбайжон ўққа тутиш ва тинч аҳолининг қурбон бўлганида бир-бирини айблашди.

Арманистон Туркия Озарбайжон тарафида жангларда қатнашаётганини бир неча бор таъкидлаганди. Анқара ва Боку буни рад этмоқда, ўз навбатида Туркия ҳукумати сўровга биноан Озарбайжонга ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Россия, Франция, АҚШ ва БМТ томонларни ўт отишни тўхтатиш ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Шу билан бирга, Туркия ва Украина Бокуни қўллаб-қувватлашини билдирди.

1991 йилда аҳолисининг аксарияти арманлар бўлган Тоғли Қорабоғ  Озарбайжондан мустақиллигини эълон қилди. Боку минтақани куч билан қайтаришга уринди, шундан кейин уруш бошланди. 1994 йилда Озарбайжон, Арманистон ва Тоғли Қорабоғ республикаси Россия воситачилиги билан сулҳ протоколини имзоладилар, аммо ҳарбий ҳаракатлар вақти-вақти билан қайта бошланмоқда.

Асосий мавзулар