09:54 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
57721

Келишув 10 октябр 12.00дан бошлаб кучга киради. Тинчлик режими ҳарбий асирлар ва асирликда сақланиб турган бошқа шахслар, шунингдек, ҳалок бўлган аскарлар жасадлари билан ўзаро алмашиш мақсадида ўрнатилмоқда. Қизил Хоч жамияти воситачилик қилади.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Арманистон ва Озарбайжон Москвада бўлиб ўтган ўн соатлик музокаралар якунига кўра Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришди, деб хабар қилади РИА Новости РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровга таянган ҳолда.

Келишув 10 октябр 12.00дан бошлаб кучга киради. Тинчлик режими ҳарбий асирлар ва асирликда сақланиб турган бошқа шахслар, шунингдек, ҳалок бўлган аскарлар жасадлари билан ўзаро алмашиш мақсадида ўрнатилмоқда. Қизил Хоч жамияти воситачилик қилади.

Ўт очишни тўхтатишнинг аниқ шартлари қўшимча равишда келишилади.

Арманистон, Озарбайжон ва Россия ТИВ раҳбарлари Зограб Мнацаканян, Жейхун Байрамов ва Сергей Лавров ўртасидаги музокаралар Москвада жума куни бошланди ва шанбага ўтар кечаси якунланди.

Сал аввал Россия президенти Владимир Путин Россия пойтахтида Арманистон ва Озарбайжон давлатларининг ТИВ раҳбарлари даражасидаги маслаҳатлашувларини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилган эди.

Тоғли Қорабоғдаги можаро 1988 йилдан буён ўз ечимини топмай келади.

Асосий мавзулар