14:10 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
317 0 0

Мустақил Тожикистон тарихида олтинчи президент сайловларига овоз бериш бошланди. Президент курсиси учун 5 киши кураш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун, 11 октябрь куни, мустақил Тожикистон тарихида олтинчи президент сайловларига овоз бериш бошланди.

Sputnik Тожикистон хабарига кўра, республика ҳудудида жами 3 414 та сайлов участкалари очилган. Улар маҳаллий вақт билан 20:00 да ёпилади.

Выборы президента Таджикистана
© Sputnik / Амир Исаев
Выборы президента Таджикистана

Бундан ташқари, 29 та хорижий мамлакатда 39 та сайлов участкалари очилган. Россияда овоз бериш бешта шаҳарда – Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Уфа ва Екатеринбургда бўлиб ўтади.

Бу йил мамлакат президенти лавозимига 5 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда: Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва республика Ёшлар иттифоқи, Халқ демократик партиясидан Эмомали Раҳмон, Аграр партиясидан Рустам Латифзода, Социалистик партиясидан Абдуҳалим Ғаффоров, Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода ва Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев.

Sputnik
Тожикистон президентлигига номзодлар

Сайловларда ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг камида 50 фоизининг овозини тўплаш керак. Бунда сайловлардаги иштирок 50 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. 1994 йилдан бошлаб барча сайловларда амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон ғолиб бўлган. Президент яширин овоз бериш йўли билан етти йилга сайланади.

Асосий мавзулар