09:20 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
82910

Алмазбек Атамбаев Қирғизистон амалдаги президенти Сооронбай Жээнбековни зудлик билан истеъфога чиқишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев республиканинг амалдаги раҳбари Сооронбай Жээнбековни зудлик билан истеъфога чиқишга чақирди.

"Сооронбай Жээнбеков Садир Жапаровга (бош вазирга - таҳр.) ваъда қилганидек зудлик билан истеъфо бериши керак. Ва барчамиз бунга эришишимиз керак. Акс ҳолда, тез орада кеч бўлади",  - деб ёзган Атамбаев.

Душанба куни адвокатлар собиқ президент баёнотини тарқатишди.

Атамбаевнинг сўзларига кўра, 5 октябрда юз берган тартибсизликлар ортидан "мухолифат лагерида келишмовчилик, етакчилар бир-бири билан жанжал қилганида, улар асосий нарсани қўлдан чиқариб юборишди... - Сооронбай клан ёрдамида ўз позицияларини мустаҳкамлай бошлади".

6 октябрга ўтар кечаси Бишкекдаги воқеалар вақтида Атамбаев ДМХХ СИЗОсидан озод қилинган эди. Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича суд қилинган, ҳамда Қўй-Тошдаги воқеалар иши фигуранти ҳисобланади.

10 октябрь куни Бишкекда оммавий тартибсизликлар ташкиллаштириш жиноят иши доирасида Алмазбек Атамбаев қўлга олинди.

Асосий мавзулар