02:29 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
48210

Россия фанлар академияси (РФА) президенти коронавирус устидан ғалаба қозонишга нима ёрдам бериши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Турли вакциналарни қўллаш коронавирус пандемиясини тўхтатишга ёрдам беради деб ҳисоблайди Россия фанлар академияси (РФА) президенти Александр Сергеев.

“Вакциналар қанчалик кўп бўлса, тиббиёт ходимлари уни у ёки бу ҳолатда ва манзилли зарурий қўллашни аниқлаш олишади. Балки, бу натижада пандемияни тўхтатади”, - деди Сергеев. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

РФА раҳбари турли тоифадаги кишилар учун маълум бир вакцинани танлаб олиш имконияти бўлиши кераклигини қўшимча қилган. Масалан, алоҳида сурункали касалликлардан азият чекувчилар ҳамда турли ёшдаги кишилар учун.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. “Вектор” илимй маркати томонидан яратилаётган иккинчи вакцина октябрь ойида рўйхатга олиниши мумкин.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
Теглар:
коронавирус, Спутник V, вакцина

Асосий мавзулар