02:28 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
250 0 0

Дунёда коронавирус билан такроран касалланганлар орасида илк ўлим қайд этилди. Нидерландияда коронавирус билан қайта касалланган 89 ёшли аёл вафот этди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Нидерландияда коронавирус билан қайта касалланган 89 ёшли аёл вафот этди.

Олимларнинг сўзларига кўра, аёл инфекцияни тахминан биринчи бор касалланиб тузалиб чиққанда кейин икки ой ўтиб юқтириб олган.

Қайта касаллангандан кейин беморнинг аҳволи бир неча кун ичида жуда ёмонлашган. Уни яна касалхонага ётқизишган, аммо икки ҳафтадан сўнг бемор вафот этган.

Бу дунёдаги коронавирус билан такроран касалланганлар орасида илк ўлим ҳолатидир.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 38 миллиондан ошган. 28,6 миллиондан зиёд киши тузалиб кетган. Вирус 1 миллион 80 мингдан зиёд кишининг бевақт ўлимига сабабчи бўлган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
Теглар:
вакцина, коронавирус

Асосий мавзулар