02:21 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
108 0 0

Клиник синовларда соғлом кўнгиллилар танлаб олиши керак, лекин ўз хасталикларини яширганлар ҳам бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Коронавирусга қарши эмланишдан олдин шифокорларни ўзида бўлган касалликлар ҳақида огоҳлантириш даркор.

COVID-19 га қарши эмланишдан олдин хасталикни ҳечам яширмаслик лозим, чунки бу ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Роспотребнадзор эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Горелов маълум қилди.

“Бу босқичда (клиник синовлар – таҳр.) соғлом кўнгиллилар танлаб олиши керак, лекин ўз хасталиклари, барча ҳамроҳ касалликларини яширганлар ҳам бўлади. Одамлар эмланишдан олдин касалликларини яширмасликлари лозим”, - деди Горелов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шу билан бирга, эмлангандан кейин фуқароларда ҳарорат кўтарилиши, ланжлик ҳисси ва эмланган жойда қизариш ва оғриқ кузатилиши мумкин. Бироқ булар тезда ўтиб кетади, дея эслатди Горелов.

Барча эҳтимолий ножўя таъсирлар препаратнинг аннотациясида келтирилган.

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси иштирокчиларига тавсиялар эълон қилинди

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. “Вектор” илимй маркати томонидан яратилаётган иккинчи вакцина октябрь ойида рўйхатга олиниши мумкин.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
Теглар:
Спутник V, вакцина, коронавирус

Асосий мавзулар