17:48 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
715 0 0

Бу орада Жапаровнинг пойтахт марказида турган тарафдорлари давлат қароргоҳи томон юриш режасида эканликларини маълум қилдилар.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Сооронбай Жээнбеков ва Садир Жапаров президент истеъфоси тўғрисида музокаралар олиб боришмоқда, деб хабар берди Қирғизистон раҳбари матбуот-котиби Толгонай Стамалиева.

"Ҳа, музокаралар ўтказишмоқда. Бош вазир Жапаров президентга бугун истеъфога чиқишни таклиф этди. Музокаралар давом этмоқда", - деб айтган Стамалиева Sputnik Қирғизистон нашрига.

Жээнбеков бугун бош вазир лавозимига Садир Жапаровни тасдиқлаган эди. Эски майдонда Жапаровнинг мингдан зиёд тарафдорлари тўпланишган - улар давлат раҳбарининг иистеъфосини талаб қилишмоқда.

Жапаров президент билан унинг истеъфоси масаласини муҳокама қилиши ҳақида хабар берган. Бош вазир тарафдорлари митинг давомида колонна бўлиб "Ала-Арча" давлат қароргоҳи томон юришлари мумкинлигини маълум қилишган. Қароргоҳ яқинида Жээнбековни қўллаб-қувватловчилар митинги ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар