15:23 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1236)
102 0 0

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда БССТ маълумотларига кўра 7,728 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 38 миллиондан ошди, деб хабар қилади Ўзбекистон ССВ.

Шундан 1 миллион 83 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 38 миллион 442 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 91 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда БССТ маълумотларига кўра 7,728 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,239 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,103 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,340 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Колумбия (919 мингдан ортиқ).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1236)

Асосий мавзулар