21:29 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
56710

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия санкцияларга ўз манфаатларига мувофиқ равишда жавоб қайтаради.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Кремль Европа Иттифоқининг Алексей Навальний билан боғлиқ ҳодиса туфайли россиялик амалдорларга нисбатан жорий этган санкцияларига муносабат билдирди.

Аввалроқ ЕИ Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников, президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ва яна тўрт нафар юқори мансабдор амалдорни санкциялар рўйхатига киритган эди.

“Афсуски, бу Россияга нисбатан онгли равишда нодўстона қадам. ЕИ кенгаши ўз қарори билан мамлакатимиз муносатларига путур етказди”, - деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Унинг сўзларига кўра, Россия санкцияларга ўз манфаатларига мувофиқ равишда жавоб қайтаради. Кремль Брюссель Навальний билан боғлиқ вазиятга қараб Москва билан муносабатни ўрнатганидан таассуф билдирган.

Навальний 20 август куни самолётдан ўзини ёмон ҳис этгач, Омскда шошилинч касалхонага ётқизилган эди. Омсклик врачлар текширувлар якунига кўра, моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида қон таркибида қанднинг кескин тушиб кетиши юз берган, дея ташхис қўйганлар. Аммо у нима туфайли юз бергани - ҳозирча маълум эмас, Навальний қони ва пешобида, омсклик шифокорлар маълумотларига кўра, заҳарлар аниқланмаган.

Кейинчалик блогерни самолёт билан Германияга олиб кетишди. Чоршанба куни ГФР ҳукумати ҳарбий медикларга таянган ҳолда, Навальнийни "Новичок" жанговар моддаси таркибига кирувчи заҳарли субстанция билан заҳарлашгани ҳақида баёнот берди.

Кремль Берлин Москвани ўз хулосалари ҳақида хабардор этмаганини таъкидлади, Россия ТИВ эса Россия ушбу ҳолат юзасидан Германиядан расмий жавоб кутаётганини билдирди. Бироқ жавоб келмади.

Теглар:
Навальний, Дмитрий Песков, санкциялар, Европа Иттифоқи, Кремль, Россия

Асосий мавзулар