02:07 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
83721

Ҳиндистоннинг Панипат шаҳрида полиция ходимлари эри томонидан ҳожатхонада қамаб қўйилган аёл қутқарилди.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ҳиндистоннинг Панипат шаҳрида ҳожатхонада қамаб қўйилган аёл қутқарилди. Аёл у ерда бир ярим йил ушлаб турган экан. Бу ҳақда РИА Новости Daily Mail нашрига асосан хабар қилди.

Бу ҳолат ҳақида маҳаллий кишилар аёлларни ҳимоя қилувчи туман зобитига қилган мурожаатидан сўнг маълум бўлди.

Воқеа жойига келган полиция уч фарзанднинг онаси 0,8 квадрат метрли ҳожатхонада қамаб қўйилганини аниқлади. Маълум бўлишича, аёл у ерда 18 ой вақт ўтказган экан.

Аёл шу қадар ҳолсизланган эдики, қўйиб юборилгандан кейин ўзи мустақил юришга қийналди.

Эркак хотини руҳий касалликка чалинганлигини айтди, аммо буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмади. Кейинчалик у ҳибсга олинган.

Жабрланувчи аввал касалхонага жўнатилди, сўнгра қариндошининг қарамоғига ўтказилди.

Асосий мавзулар