22:16 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
129312

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи бош вазир Садир Жапаров юртдошларга мурожаатнома билан чиқди

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи бош вазир Садир Жапаровнинг қирғиз халқига мурожаати қирғиз ва рус тилларида ҳукумат матбуот-хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Жапаров нутқидан асосий тезислар:

* ўткан кунлар мамлакат мустақиллиги, эркинлиги, бирдамлик ва демократия учун ниҳоятда оғир синов бўлди; ҳукумат халқ фарёдига қулоқ тутмади, 2005- ва 2010-йиллардаги халқ инқилоблари сабоқлари эса буткул унутилганлиги намоён бўлди; тарих ҳукуматга навбатдаги сабоқни ҳавола қилди - ҳукумат ҳамиша халққа хизмат қилиши ва унинг танлови билан ҳисоблашмоғи даркор;

* 4 октябр куни халқ, ёшлар ғалабаси ўғирланди ва бу кенг кўламли сиёсий инқирозга туртки бўлиб хизмат қилди; турли ёш, турли миллат ва сиёсий қарашларга эга одамлар ягона фронт бўлиб қонунсизлик, ўзбошимчалик, админресурслардан фойдаланишга қарши чиқдилар;

* Жапаровнинг мақсади — мамлакатда адллатни қарор топтириш, коррупцияга қарши ростдан курашиш, бу кураш эндиликда зинҳор сиёсий оппонентларни йўқ қилиш учун инструмент вазифасини бажармайди;

* сиёсий мотивлар бўйича суд қилинган сиёсатчилар очиқ жараёнларда ўзларининг айбсиз эканликларини исботлашлари мумкин (Жапаров сиёсий тутқунлик нима эканлигини ўз бошидан кечирганини айтди);

* ҳар қандай коррупционер, у қандай мақомга эга бўлишидан қатъий наўар, жиноий жавобгарликка тортилади, аммо коррупцияга қарши курашиш учун халқ кўмаги даркор;

* суд ислоҳоти президент аппарати томонидан эмас, балки жамоатчилик назорати остида ўтказилади;

* Қирғизистондан 700 миллион доллар олиб чиқилиши тўғрисидаги ишга нуқта қўйилади, бош гумондор Райым Матраимов ва бошқа коррупционерлар эса қонун бўйича қатъий жазоланади;

* криминалитет ўз шартларини илгари суришига энди йўл қўйилмайди, Жапаров кафолат беради; унинг айтишича, алоҳида ҳудудларда бизнес юритиш учун криминалитетдан рухсат сўраш керак бўлган даврлар тарихда қолади;

* ёшлар давлат сиёсатининг фаол амалга оширувчиларига айланишади, айнан улар яқин йилларда мамлакат сиёсатини амалга оширишади; кадрлар сиёсати ўзгартирилади, ёшлар сиёсий саҳнада рақобатбардошлигини исботлади ва келгуси сайловларда ўз позицияларини ҳимоялашлари лозим;

парламентга ўтиш учун турли сиёсий кучлар учун бир хил шарт-шароитлар янатилади, аммо ёшлар, миллий ва гендер квоталари албатта сақланиб қолинади;

келаётган ойлар осон кечмайди, биринчи навбатда иқтисодни стабиллаштириш лозим, инвесторлар ишончини, бизнесга ҳимоя ва хавфсизлик кафотларларини қайтариш шарт;

аввалги ҳукумат COVID-19 пандемиясига тайёрмаслигини кўрсатди, кредит ва грантларга таяниш мамлакат молиявий тизимини бошқаришда жиноий сиёсатга айланди, бу пуллар тақсимланишидаги шаффоф бўлмаган механизм эса - тизимли коррупция асосини ташкил этди; коронавирусга қарши кураш учун олинган кредитлар бўйича ревизия бошланади;

Жапаров барча имкониятлари, билимлари, касбий ва ҳаётий тажрибасини мамлакат равнақи ва гуллаб-яшнаши ва халқ фаровонлиги учун йўналтиришини, аммо инқироздан чиқиш учун халқ қўллаб-қувватлови кераклигини айтди.

Асосий мавзулар