Bentley, Ferrari, Lamborghini: люкс автомобиллар свалкаси - видео

Oбуна бўлиш
Минглаб люкс классдаги автомобиллар ва суперкарлар Дубай яқинидаги саҳрода ҳеч кимга кераксиз ҳолатда ётибди. Машиналар нега свалкага келтириб ташлангани ҳақида видео сюжетда томоша қилинг.

Бу автомобиллар кимлар учундир - ахлат бўлса, яна бировлар учун - ҳақиқий хазина. Дубай яқинидаги Шарджа свалкасида люкс тоифасида минглаб ҳашаматли автомобиллар тўпланган: бу ерда Bentleyдан тортиб, Ferrari, Rolls Royce, Maseratiларни учратиш мумкин. Майдонда ҳатто қимматбаҳо седанлар саналмиш Mercedes ва BMW ёки ҳатто Tesla электромобилларига кўзингиз тушади.

Машиналардан бири бу ерга авариядан сўнг келтириб ташланган, сабаби оддий, бой соҳиблари уларни тузатишни истамаганида. Бошқа автомобиллар эса ўз эгалари молиявий муаммолар туфайли Амирликларни тарк этишганидан сўнг бу ерга келтирилган.

Веломобил Canyon - Sputnik Ўзбекистон
Келажак транспорти балким шундай бўлар?

"Айрим автомобиллар бу ерга дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган, айримлари - банк билан боғлиқ муаммолар, хусусан, кредитлар туфайли", - дея ҳикоя қилади свалкада ишлайдиган ходимлардан бири.

Гарчи жазирама ва чанг туфайли автомобиллар заводдан чиққан вақтидаги ҳашаматли кўринишни маълум маънода йўқотсаларда, аммо харидорлар барибир топилмоқда. Люкс тоифадаги автомобилни кимошди савдосида энг юқори нархни таклиф этган ҳолда харид қилиш мумкин. Американинг Copart компанияси, Баҳрайннинг ўзида уч мингга яқин жабрланган автомобилларни сотишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0