02:37 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
426 0 0

Циндао шаҳрида COVID-19 қайтадан авж олиб кетиши сабабини текшириш чоғида четдан олиб келинган музлатилган треска балиғи ўрами устида тирик коронавирус топилган.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Хитой Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази дунёда биринчи марта музлатилган денгиз маҳсулотлари ўрамидан тирик COVID-19 ни аниқлади. Бу ҳақда марказ маълумотларига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.

Мамлакат шарқидаги Циндао шаҳрида COVID-19 қайтадан авж олиб кетиши сабабини текшириш чоғида мутахассислар четдан олиб келинган музлатилган треска балиғи ўрами устида тирик коронавирусни топган.

“Бу музлатилган денгиз маҳсулотлари ўрамидан олинган мусбат намунадан тирик вируснинг чиқариб олинишининг дунёдаги биринчи ҳолатидир. Бундан ташқари, бу ўрам устидаги тирик вирус билан алоқа юқтиришга олиб келиши мумкинлигини тасдиқлади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, янги коронавирус муайян шароитларда узоқ вақт давомида ўрамда сақланиши мумкинлиги лабораториядан ташқарида тасдиқланганининг исботидир.

Муайян шароитларда сатҳида вирус бўлган маҳсулотларга ҳимоя воситасиз тегиниш уни юқтириб олишга олиб келиши мумкин. Ушбу хавф гуруҳига музлатилган маҳсулотлар билан ишлайдиган кишилар киради.

Шу билан бирга бундай ҳолатда вирусни юқтириб олиш хавфи пастдир, чунки хитойлик мутахассислар илгари бирор марта ҳам музлатилган маҳсулотлар ўрамидан олинган мусбат намунадан тирик вирусни чиқариб олишга муваффақ бўлишмаган.

Марказ музлатилган маҳсулотлар билан ишлайдиган кишиларга маҳсулотлар билан ишлашда шахсий ҳимоя восита чораларга эътибор қаратишни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Циндао шаҳрида тўрт кун ичида қарийб 10 миллионта коронавирус тести ўтказилган эди. Чунки шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат аниқланган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)

Асосий мавзулар