04:04 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
514 0 0

Ҳозир Қирғизистон Конституциясига кўра президенти вазифасини бажарувчи шахс президентликка номзодини илгари сура олмайди.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Ҳозир мамлакат Конституциясига кўра президенти вазифасини бажарувчи шахс президентликка номзодини илгари сура олмайди.

“Ҳозир парламентда парламент ва президент сайловлари тўғрисидаги қонунчиликка ўзгаришлар тайёрланмоқда. Агар қонуннинг бу ўзгаришлари натижасида сайловларда иштирок этишга рухсат этилса, мен иштирок этаман”, - деди Жапаров “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда гапиришга ҳозирча эрта, бу масалага оид қарор ҳали қабул қилинмаган.

Намойишлардан истеъфогача: Қирғизистонда бўлган воқеалар қисқа сатрларда

5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов ва парламент спикери Дастанбек Жумабеков истеъфога чиқди. МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.

Қирғизистон косаси тўлган кун - тартибсизликларга нима сабаб бўлди

Канат Исаев парламент спикери ва намойишчилар қамоқдан озод қилган Садир Жапаров бош вазир этиб сайланди. 15 октябрь куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди. Исаев президент мажбуриятларини бажаришдан бош тортди. Конституцияга биноан президент ваколатлари бош вазир Жапаровга ўтди.

Асосий мавзулар