05:14 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
20311

Ўн олтинчи октябр куни ёвуз ниятли кимса дарс вақтида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни намойиш қилгани учун тарих фани ўқитувчиси Самюэл Патини бошидан жудо қилган эди.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Францияда ваҳшийларча ўлдириб кетилган тарих ўқитувчиси ўз ўлимидан сўнг Фахрий легион ордени билан тақдирланадиган бўлди, бу ҳақда мамлакат таълим вазири Жан-Мишель Бланкер баёнот берди.

Ўқитувчи билан видолашув миллий маросими чоршанба куни кечқурун Сорбоннада бўлиб ўтади.

"Шунингдек, у Академик пальмалар ордени билан тақдирланади, бу рамзий маънога эга, орден мураббийларга, таълим дунёси вакилларига тақдим этилади", - деди Бланкер BFMTV телеканали эфирида.

Ўн олтинчи октябр куни ёвуз ниятли кимса дарс вақтида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни намойиш қилгани учун тарих фани ўқитувчиси Самюэл Патини бошидан жудо қилган эди.

Бутун бошли Францияни ларзага солган қотиллик Конфлан-Сент-Онорин коммунаси яқинидаги мактаб яқинида юз берган. Жиноятда гумон қилинган шахс полиция томонидан йўқ қилинган. Франция прокуратураси терроризмга қарши кураш қўмитаси раҳбари Жан-Франсуа Рикарнинг таъкидлашича, тажовузни уюштирган шахс 2002 йил Москвада туғилган, келиб чиқиши чечен блган ва Францияда қочқин мақомини олган.

Франция президенти Эммануэль Макрон юз берган ҳодисани террористик акт, дея атаган. Европа чеченлар уюшмаси ўқитувчи ўлдирилишини қоралаган. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳалок бўлган ўқитувчининг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва Чеченистон терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қаршилигини таъкидлаган.

Якшанба куни Парижда Республика майдонида ва Франциянинг бошқа шаҳарларида ўлдирилган ўқитувчи хотирасига бағишлаб акциялар ўтказилди. Манифестациялар иштирокчилари сўз эркинлиги, ўқитувчиларнинг республика бўйича эркинлиги ва қўллаб-қувватланиши лозимлиги битилган шиорлар билан чиқдилар. Париждаги акцияда, шу жумладан, мамлакат бош вазири Жан Кастекс, ҳукуматнинг қатор аъзолари ва шаҳар мэри Анн Идальголар ҳам иштирок этишди.

Асосий мавзулар