04:15 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
21601

Сал олдин РФнинг қрим регионидан депутати Михаил Шеремет Украина томонидан яратилаётган яриморолни Украина юрисдикциясига қайтариш бўйича Қримга қарши иттифоқ маҳкум этилгани ва унинг иштирокчилари учун муваффақиятсизликка юз тутиши муқаррарлигини айтган эди.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни Донбассда тинчлик ўрнатиш ва Қримнинг "қайтарилишини" ўзининг устувор вазифасилиги ҳақида таъкидлади.

"Донбассда тинчлик ўрнатиш ва Қрим оккупациясига барҳам бериш - менинг муҳим устувор вазифам", - деди Зеленский Олий радага йўллаган анъанавий мурожаатида Украина ички ва ташқи ҳолати ҳақида тўхталар экан.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ўз ҳудудларини қайтариш мақсадида таъсирчан инструментларни изламоқда.

У шунингдек, Киев яриморолни Украина таркибига қайтариш масаласини муҳокама қилиш мақсадида "Қрим платформаси" форматини яратаётганини эслатиб ўтди. "Мен ушбу ташаббусни ЕИ, Буюк Британия, Канада, Туркия ва бошқалар билан батафсил муҳокама қилдим. Кўпчилик томонидан бу форматга қўшилиб, унда иштирок этиш истаги билдирилди", - деди Зеленский.

Сал олдин РФнинг қрим регионидан депутати Михаил Шеремет Украина томонидан яратилаётган яриморолни Украина юрисдикциясига қайтариш бўйича Қримга қарши иттифоқ маҳкум этилгани ва унинг иштирокчилари учун муваффақиятсизликка юз тутиши муқаррарлигини айтган эди.

Шереметнинг таъкидлашича, Қрим Россияга умрбод қайтарилган ва қримликларнинг референдумдаги танлови ўзгармас ва қатъийдир.

Асосий мавзулар