05:01 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
50800

Қирғизистонда иқтисодий афв эълон қилинди. Президенти вазифасини бажарувчи порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди ва уларга 30 кун муҳлат берди.

“Менга берилган ваколатлардан фойдаланиб, расман иқтисодий афв эълон қиламан. Афвдан мақсад, давлат бюджетини тўлдириш, хусусан, қўшимча ресурслар топиш. Жиноий схемалар тузган, оддий халқ ҳисобига бойлик орттирган порахўрлар, сизларга 30 кун вақт бераман! Барча топганларингизни давлат ғазнасига қайтаришингизни талаб қиламан! Давлатдан ноқонуний йўл билан олинган ҳар бир тийинни ихтиёрий равишда жойига қўйинг. Яширин мулк ва пулларингиз ҳақида очиқ маълумот беринг. Маълум қилинган мулк ва даромадларингиз дахлсизлигини, барча турдаги жазолардан озод бўлишингизни кафолатлайман”, – деган мурожаатида. Sputnik Қирғизистон мурожаатнинг тўлиқ матнини нашр этган.

Унинг сўзларига кўра,  иқтисодий авф фақат бир марта қўлланилади, бошқа имконият бўлмайди.

“Бу халқ талаби! Бу менга мамлакат тақдирини ишонган кишилар мақсади”, - дея сўзларини якунлаган Жапаров.

5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. 6 октябрь куни МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди ва такрорий парламент сайловларни 20 декабрга белгилади.

Асосий мавзулар