05:10 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
82280

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжи билан жангда ғалаба қозонди ва учинчи марта енгил вазнда UFC камарини ҳимоя қилди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Бугун Абу-Дабидаги UFC 254 мусобақаси ўтказилди. Унда россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи билан кечган жангда ғалаба қозонди.

Россиялик жангчи иккинчи раундда америкалик спортчини мағлубиятга учратди. Нурмагомедов енгил вазнда UFC чемпионлигини ҳимоя қилди.

Нурмагомедов аралаш яккакураш йўналишидаги карьерасида 29 жанг ўтказди, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Нурмагомедов бу унинг сўнгги жанги эканлигини эълон қилди.

“Онам отамсиз жанг қилишимни истамагандилар, мен бу менинг охирги жангим бўлади деб ваъда бердим”, - деди Нурмагомедов.

Асосий мавзулар