04:35 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
105010

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, Европа исломофобиядан тезроқ халос бўлиши лозим. Акс ҳолда бу унинг емирилишига сабаб бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Европа “мусулмонларга қарши фронт очиб”, ўз кунининг якунланишига тайёргарликни бошлаганини маълум қилди.

“Европа аслида мусулмонларга қарши ўзининг фронти билан ўз якунини ҳозирламоқда. Агар Европа давлатлари сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қайта қурилган глобал тизимдаги мавқеларини сақламоқчи бўлсалар, улар ўз таналарида ушбу исломофобия касаллигидан халос бўлишлари керак. Акс ҳолда, ушбу касаллик бутун Европани Франциядан Германияга қадар емиради”, - деди Эрдоған. Унинг сўзларидан Sputnik Туркия иқтибос келтирган.

У Германия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Берлиндаги Мавлоно масжидида ўтказган амалиётига шундай изоҳ берган. Туркия етакчиси “Европа фашизми” янги босқичга чиқаётганлигини таъкидлаган.

Аввалроқ ОАВлар 21 октябрь куни Берлиндаги Мавлоно масжидида рейд ўтказилганини хабар қилган эди. Германия полициячилар бомдод намози вақтида масжидга бостириб кирган ва фирибгарлик иши бўйича тинтув ўтказган. Ниқобда бўлган 150 га яқин полициячи пойабзаллари билан жойнамозлар устидан юришган. Полиция масжид коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз сабаб 70 минг евро субсидияни ноқонуний ўзлаштирган деб ҳисобламоқда.

Асосий мавзулар