Россияда коронавирусга қарши курашиш чоралари кучайтирилди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишМасочный режим в Москве
Масочный режим в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Роспотребнадзор Россияда бутун мамлакат бўйлаб ниқоб тақиш тартибини жорий этди. Ресторанларнинг соат 23:00 дан соат 06:00 гача ишлашини тақиқлаш тавсия қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Роспотребнадзор россияликларга одам гавжум жойларда, транспортда, парковка ва лифтларда ниқоб тақиб юришни буюрди. Тегишли қарор 28 октябрдан кучга киради.

Медицинский работник  - Sputnik Ўзбекистон
Россияда рекорд даражада COVID-19 билан касалланиш қайд этилди

Шунингдек, Россия бўйлаб кўнгилочар тадбирлар ўтказиш ва ресторанларнинг соат 23:00 дан соат 06:00 гача ишлашини тақиқлаш тавсия қилинди.

Транспорт, такси, дўконлар, ресторанлар ва театрларда дезинфекция ишларини амалга ошириш кучайтирилиши керак. Минтақалар коронавирусга тест ўтказиш ҳажмини оширишлари зарур.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 1,5 миллиондан ошган. Шулардан 1,1 миллиони тузалиб кетган. 26,5 мингдан зиёд киши вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0