05:13 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
71010

Франциянинг жануби-шарқидаги Изер департаментидаги А7 автомагистралида арман ва турс диаспора вакиллари ўртасида муштлашув юз берди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Арман диаспораси вакиллари бугун эрталаб Франциянинг жануби-шарқидаги Изер департаментидаги А7 автомагистралида транспорт воситаларини тўсиб қўйишди. Намойиш пайтида турк диаспора вакиллари билан муштлашув юз берди. Бу ҳақда РИА Новости Dauphiné Libéré газетасига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, намойиш маҳаллий вақт билан соат 07.15 да бошланди. Натижада Ревантен-Вогри коммунаси ҳудудида ҳар икки йўналишда транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди. Айни вақтда бу назорат пунктида катта тирбандлик ҳосил бўлди: Лион-Вена йўналишида 5 км ва Марсел-Лион йўналишида 3 км.

Намойиш арман диаспораси томонидан уюштирилди: эрталаб бу ерга ўнлаб машиналар етиб келди, намойишчиларда Арманистон байроқлари бўлган. Диаспора вакиллари Тоғли Қорабоғни халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишини талаб қилмоқда.

Воқеа жойида турк диаспораси вакиллари ҳам етиб келди, улар ўртасида маштлашув бошланди, бунинг оқибатида 4 киши жароҳат олди.

Можаро иштирокчилари пичоқ қўллади, бир кишига болға билан зарба берилди.

Воқеа жойига полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келишди ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатилди. Бир киши шифохонага олиб келинди, 3 киши енгил жароҳат олди.

Прокуратура қурол қўллаш ҳолати бўйича тергов бошлади.

Асосий мавзулар