11:57 20 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
604 0 0

"Ҳамма намуна қилиб кўрсатадиган ўша Швецияни олайлик. Ажойиб картина: вирус озодликка қўйиб юборилган. Бу иммун қатламига эришиш учун яхши принцип, бунда эпидемия ўзи тўхтайди, дейди шифокор

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Иммунолог коронавирус пандемияси бошқа давлатдагилардан эртароқ якунланадиган мамлакат номини айтди, деб хабар беради Sputnik радиоси.

"Швеция иммун қатлами 60-70%га етадиган биринчи давлатга айланиши мумкин, бу коронавирус пандемияси якунланиши учун етарли саналади", деган фикрни билдирди РИА Новости билан суҳбатда иммунолог-шифокор, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов.

"Ҳамма намуна қилиб кўрсатадиган ўша Швецияни олайлик. Ажойиб картина: вирус озодликка қўйиб юборилган. Бу иммун қатламига эришиш учун яхши принцип, бунда эпидемия ўзи тўхтайди. Улар тўхтамасликка ва бор тезликда ҳаракатланишга қарор қилишди, аммо бир вақтнинг ўзида улар аксарият оғир беморларни қутқариш учун аппаратлари, реанимация палаталари, кислород, дорилари етишига, яъни ўз тиббиётига ишонишган эди", - деди Жемчугов.

Айни вақтда, эксперт сўзларига кўра, Швецияда аниқланган коронавирус ҳолатлари чиндан ҳам кўп, бироқ, шу билан бирга қурбонлар озчиликни ташкил этмоқда.

"Мени фикримча, Швеция (иммун қатлами) 60-70%га чиқадиган биринчи давлат бўлади, сабаби, у ерда беморланадиган одамнинг ўзи қолмайди, ҳамма касал бўлади", – деди Жемчугов, бу пандемия якун топадиган кўрсаткич эканлигини эслатган ҳолда.

Асосий мавзулар