Кардашьян туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун танқидга учради

Oбуна бўлиш
Пандемия даврида туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун телеюлдуз Ким Кардашьян интернетда танқидга учради.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўтган ҳафта 21 октябрь куни америкалик телебошловчи, супермодель, актриса Ким Кардашьян ўз юбилейини нишонлади. У 40 ёшни қаршилади.

У туғилган куни нишонлаш мақсадида хусусий оролни ижарага олиб, дабдабали базм уюштирди. РИА Новости хабарига асосан.

Тадбирда Кендалл, Хлои ва Кортни сингиллари, онаси Крис Женнер, оиланинг яқин дўсти, Фай Хадра, бизнесмен Саймон Хук ва бошқалар меҳмон бўлди.

Кардашьян базмда тасвирга олинган суратлар билан ижтимоий тармоқларда ўртоқлашди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Kim Kardashian West (@kimkardashian)

Инстаграмда Ким Кардашианнинг байрамона пости 5,3 миллиондан ортиқ "лайк" тўплаганига қарамай, кўплаб фойдаланувчилар коронавирус пандемияси вақтида дабдабали базм қилгани учун уни танқид қилишди.

Янгиликлар лентаси
0