06:37 18 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Дунёда
Ҳавола олиш
795 0 0

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига тўрт киши ўз номзодини илгари суриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди. Аввалроқ президент в.б. Жапаров ҳам сайловларда иштирок этмоқчи эканини маълум қилганди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. 31 октябрь ҳолатига кўра Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига тўрт кишидан мамлакат президенти лавозимига ўз номзодини илгари суриш тўғрисидаги ариза келиб тушди.

Sputnik Қирғизистон нашри хабарига кўра, қуйидагилар давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда:

  • Адахан Мадумаров — “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси;
  • Арстанбек Абдилдаев —“Аурдин” МЧЖ директори;
  • Кубан Чороев — “Қадимий кўчманчи тамаддуни” Тарихий-маданий мерос ва маънавиятни қайта тиклаш” жамғармаси бошқарувчи раиси;
  • Назарбек Нишанов — “Лидер-Антикризис” жамоатчилик ташкилоти президенти.

Аввалроқ Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров истеъфога чиқиши ва давлат раҳбари сайловларида иштирок этишини маълум қилганди.

Қирғизистонда президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтиши керак.

Теглар:
Садир Жапаров, сайловлар, Қирғизистон

Асосий мавзулар