Венадаги теракт қурбонлари сони тўрт кишига етди

© AFP 2023 / JOE KLAMARПолиция возле места происшествия в Вене
Полиция возле места происшествия в Вене - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2 ноябрь куни бир гуруҳ номаълум шахслар Венада қатор ҳужумларни амалга оширди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум олтита жойда рўй берган.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Австрия пойтахти Венадаги терактдан сўнг тўрт киши қурбон бўлди. Бу ҳақда “Kurier” нашри шаҳар мэри Михаэл Людвиг маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, яна 18 киши ярадор бўлган.

Полиция возле места происшествия в Вене - Sputnik Ўзбекистон
Венадаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

2 ноябрь куни бир гуруҳ номаълум шахслар Венада қатор ҳужумларни амалга оширди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум олтита жойда рўй берган. ОАВ ҳужумларда бир нечта жиноятчи иштирок этганини хабар қилмоқда. Улардан бирини йўқ қилишга эришилган. Қолгани қочиб кетган ва ҳозир уларни қидиришмоқда.

Ҳукумат ҳужумни теракт деб ҳисобламоқда. Шаҳар аҳолисидан вақтинча уйларини тарк этмаслик сўралган. Миллий кенгаш ва парламент мажлислари бекор қилинган, мактабларда дарслар вақтинча тўхтатилган.

Янгиликлар лентаси
0