19:08 23 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
258 0 0

Қирғизистон парламент спикери Канат Исаев давлат раҳбари лавозими учун курашиш мақсадида истеъфога чиқишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Қирғизистон парламент спикери Канат Исаев истеъфога чиқди. У бу ҳақда парламент мажлисида маълум қилди.

Sputnik Қирғизистон агентлиги хабарига кўра, Исаев мажлисдаги чиқишида уни президент лавозимига илгари суришгани ва шунинг учун у спикерликдан бош тортганини маълум қилган.

Ҳозирда мамлакат янги спикерини сайлаш кўриб чиқилмоқда.

Қирғизистонда президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтиши керак. Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига тўрт кишидан мамлакат президенти лавозимига ўз номзодини илгари суриш тўғрисидаги ариза келиб тушган. Бундан ташқари, Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров истеъфога чиқиши ва давлат раҳбари сайловларида иштирок этишини маълум қилган.

Мавзу бўйича

Қирғизистон президенти лавозимига аллақачон беш киши даъвогарлик қилмоқда
Қирғизистон президенти в.б. Жапаров илк хорижий ташриф билан Россияга бормоқчи
Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради
Намойишлардан истеъфогача: Қирғизистонда бўлган воқеалар қисқа сатрларда
Теглар:
сайловлар, Қирғизистон ҳукумати, Қирғизистон

Асосий мавзулар