22:51 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
18610

Ўз навбатида, АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Жо Байден америкаликларга телемурожаатда сайловда ғалаба қозонишига ишончи комиллигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ундан сайловлардаги ғалабани ўғирлашга уринишаётганини маълум қилди.

“Биз катта кўтарилишдамиз, лекин улар сайловларни ўғирлашга уринишмоқда. Биз уларга ҳеч қачон бундай қилишга имкон бермаймиз”, - дея ёзди Трамп Twitterʼда.

Шунингдек, у участкалар ёпилгандан кейин овоз бериш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Ўз навбатида, АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Жо Байден америкаликларга телемурожаатда сайловда ғалаба қозонишига ишончи комиллигини маълум қилди.

Байден сайлов натижалари “чоршанба куни эрталаб ёки ундан кечроқ ҳам” маълум бўлмаслигини қўшимча қилди.

3 ноябрь куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтди. Ҳозирда айрим штатлардаги овозлар ҳисобланмоқда.

Теглар:
Дональд Трамп, сайлов, АҚШ

Асосий мавзулар