20:44 24 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
196 0 0

Дональд Трамп мағлубиятни тан олмаслигини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, сайловлардаги овозларни ҳисоблаш ўз якунига етди деб ҳисоблаш мумкин эмас.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Жозеф Байден АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганини маълум қилди.

“Америка, мени бу мамлакатга раҳбарлик қилиш учун сайлашгани мен учун шараф. Олдинда оғир вазифа турибди, аммо мен учун овоз берган-бермаганлигидан қатъи назар барча америкаликлар учун президент бўламан”, - дея ёзди у Twitterʼдаги саҳифасида.

CNN, NBC, Fox News ва Associated Press (AP) прогнозларига кўра, Байден амалдаги президент Дональд Трамп устидан ғалаба қозониш учун талаб қилинадиган сайловчилар ҳайъатининг (Electoral College) 270 та овозига эга бўлган. 

Трамп мағлубиятни тан олмаслигини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, сайловлардаги овозларни ҳисоблаш ўз якунига етди деб ҳисоблаш мумкин эмас. У сайловчилар овозини ҳисоблаш юзасидан судга мурожаат қилиш ниятини тасдиқлаган. Зеро, унинг фикрига кўра, сайловлар вақтида демократлар томонидан кўплаб қонун бузилишига йўл қўйилган.

Ўз навбатида, хорижий сиёсатчилар ва давлат раҳбарлари Жо Байденга сайловда ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллашни бошлаб юборишган. Канада бош вазири Жастин Трюдо, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шулар жумласидан.

Теглар:
Дональд Трамп, Жо Байден, сайловлар, АҚШ

Асосий мавзулар