Россия, Арманистон ва Озарбайжон Қорабоғ бўйича нималарга келишиб олди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишНагорный Карабах во время обострения конфликта
Нагорный Карабах во время обострения конфликта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия, Арманистон ва Озарбайжон етакчилари Тоғли Қорабоғда уруш якунланганини эълон қилишди ва битим имзолашди. Битим нимани англатиши - Sputnik материалида.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзолашди. Битим матнини Sputnik Арманистон чоп қилди.

  • 10 ноябрь Москва вақти билан ярим тундан бошлаб ўт очиш тўлиқ тўхтатилади. Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари эгаллаб турган позициясида тўхтайди.
  • Томонлар ҳарбий асирлар билан ўзаро алмашиш мажбуриятини ўз зиммасига олди.
  • Ереван  Келбажар тумани, Агдам тумани ва Озарбайжоннинг Газах туманида Арманистон томони эгаллаб турган ҳудудлар, шунингдек, Лочин туманини 2020 йил 15 ноябрь, 20 ноябрь ва 1 декабргача Бокуга қайтариши лозим. Арманистон Тоғли Қорабоғ билан алоқани таъминлайдиган 5 километр кенгликдаги Лочин йўлагини олади. Шунингдек, ушбу йўлак Боку аввалроқ озод қилингани айтган Шуша шаҳрига таъсир қилмайди.
  • Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғи ва Лочин йўлаги бўйлаб  Россиянинг 1960 нафар қуролли, 90 та зирҳли транспортёр, 380 та автомобиль ва махсус техникадан иборат тинчликпарвар кучлари контенгенти киритилади.
  • Тинчликпарвар кучлари арман ҳарбийлари олиб чиқилиши билан параллел равишда киритилади. Уларнинг қолиш муддати кейинги 5 йиллик муддатларга автоматик узайтириш билан 5 йилни ташкил этади, агар томонлардан ҳеч бири битимдан чиқишга қарор қилмаса.
  • Келишувларнинг ижро этилишини кузатиш учун тинчликни сақлаш маркази ташкил этилади.
  • Яқин уч йилда Спепанакерт ва Арманистон ўртасидаги алоқани таъминлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб янги ҳаракат йўналиши қурилиши режаси белгиланиши керак, кейинчалик бу йўналишни ҳимоя қилиш учун Россия тинчликпарвар кучларини жойлаштириш билан. Озарбайжон Лочин йўлаги бўйлаб транспорт алоқаси хавфсизлигини таъминлашни кафолатлайди.
  • Қочқинлар Тоғли Қорабоғ ҳудудига ва унга қўшни ҳудудларга БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссари бошқармаси назорати остида қайтиб келишлари керак.
  • Минтақадаги барча иқтисодий ва транспорт алоқалари йўлга қўйилиши керак. Арманистон Озарбайжон ва Нахичеван автономи ўртасида транспорт алоқаларини таъминлаш мажбуриятини олади. Транспорт қатновини Россия чегарачилари назорат қилади. Бундан ташқари, Озарбайжоннинг асосий ҳудудини Нахичеван билан боғлайдиган янги транспорт коммуникацияларини қуришни таъминлаш режалаштирилмоқда.

Россия етакчиси Владимир Путин эришилган келишувларни Тоғли Қорабоғ можаросини адолатли тартибга солиш учун асос бўлишини айтди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ бўйича битим ўзи учун жуда оғир қарор бўлганини айтди, лекин бошқа чора бўлмаганини таъкидлади.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ушбу келишувлар Тоғли Қорабоғдаги можарога нуқта қўйишини маълум қилди.

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар 27 сентябрь куни бошланди. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ҳарбий ҳаракатларни бошлашда айблади. Россия, АҚШ ва Франция етакчилари томонларни ўт очишни тўхатиш ва дастлабки шартларсиз музокараларни бошлашга чақирди.

Янгиликлар лентаси
0