13:15 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Дунёда
Ҳавола олиш
399 0 0

Чехия ҳарбий разведкаси глобал можаронинг юзага келиши мумкин бўлган сабаб сифатида АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги рақобатни кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Дунё янги жаҳон уруши хавфига дуч келмоқда, бу ҳақда Чехия ҳарбий разведкаси веб-сайтида 10 ноябр куни эълон қилинган 2019 йил учун ҳисоботида айтилган. РИА Новости хабарига асосан.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ҳозирги вақтда глобал можаро "биринчи босқичида".

"Унда фаол иштирок эта оладиган ва хоҳлаганларнинг дунёқараши шаклланмоқда, уни бошқариш мумкин бўлган технологик воситалар аста-секин аниқланмоқда", - дейилади ҳужжатда.

Ҳисобот муаллифлари можаронинг юзага келиши мумкин бўлган сабаб сифатида АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги рақобатни кўрсатди.

Шунингдек, ҳужжатда халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайганлиги қайд этилган. Юзага келган қарама-қаршиликларни ҳал қилишнинг бир усули сифатида тинч мулоқот мавжуд эмас, дунё тартибининг аниқлиги шубҳа остига олинади. Бундан ташқари, жамоатчилик онгини манипуляция қилиш кескинликнинг ўсишига ёрдам беради, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

Асосий мавзулар