БССТ коронавирус вақтида саёҳатга чиқишни тавсия этмаяпти

© Sputnik / Мигель Кандела / Медиабанкка ўтишСитуация в Гонконге в связи с коронавирусом
Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг сўзларига кўра, самолётда, поездда ёки автобусда бўлган вақтларида масофани сақлашга ҳаракат қилиш лозим.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Коронавирус пандемияси пайтида саёҳат қилиш тавсия этилмайди, аммо бу зарур бўлган тақдирда, масофа сақлаш ҳамда поезд, автомобиллар ва автобусларда иложи борича ойналарни очиш керак, деб баёнот қилди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) бош илмий ходими Сумия Сваминатан.

3d модель коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус таркибида пандемияга сабаб бўлган яширин ген топилди

"Инсон биринчи бўлиб: "у ерга боришимга ростдан зарурат борми?" деган саволни ўзига бериши керак. Шартми бу? Агар, ҳа, шарт, бўлса, демак хатарларни камайтириш чорасини кўриши лозим. Биз биламизки, бирорта саёҳат хавф-хатарсиз бўлмайди, аммо биз бу хатарни камайтириш учун кўп нарса қилишимиз мумкин", - дейилади Сваминатаннинг видеоизоҳида. Изоҳ БССТнинг Instagramдаги расмий аккаунтида эълон қилинган.

Унинг сўзларига кўра, самолётда, поездда ёки автобусда бўлган вақтларида масофани сақлашга ҳаракат қилиш лозим.

"Агар сиз автобусда ёки машинада ва ҳатто поездда бўлсангиз, вентиляция бўлиши учун ойналарни очишингиз мумкин. Ҳар доим ниқоб тақинг", - дейди эксперт.

Строители во время отделочных работ - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия даврида ўзбекистонликларни Россияга ишга юбориш жараёни соддалаштирилмоқда

Сваминатан шунингдек, дезинфекция воситаларини ўзи билан олиб юришни, қўлни совун билан тез-тез ювишни маслаҳат берди. Ўзини бехос сезаётган, йўталаётган ёки температураси бўлган инсонларга, эксперт, саёҳатни ортга қолдиришни маслаҳат беради.

"Агар сиз одамлар билан учрашишингиз режалаштирилган белгиланган манзилга келсангиз ва учрашадиган одамлар хатар гуруҳида бўлса, у ҳолда 14 кунлик карантинни ўтганингиз маъқул", - дея қўшимча қилди аёл.

Байрамлар яқинлашаётгани муносабати билан Сваминатан уларни оила даврасида нишонлашга чақирди. Об-ҳаво шароити қулай бўлган мамлакатларда оилавий тадбирларни тоза ҳавода нишонлаган маъқул, деб қўшимча қилади аёл.

Янгиликлар лентаси
0