18:51 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
40912

SpaceX компания раҳбари Илон Маск коронавирусга тест натижаси мусбат чиқди, у COVID-19нинг “эҳтимол ўртача ҳолати”га чалинган, деб уйламоқда.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. SpaceX компания раҳбари Илон Маск коронавирусга тест натижаси мусбат чиқди, у COVID-19нинг “эҳтимол ўртача ҳолати”га чалинган, деб уйламоқда.

"Мен турли лабораториялардан бутунлай бошқача натижаларни олмоқдаман, аммо менда COVIDнинг енгил ҳолати. Менинг аломатларим - енгил шамоллаш аломатлари, бу ажабланарли эмас, чунки коронавирус - бу шамоллашнинг бир тури", - деб жавоб берди Илон Маск ўз Twitterда фойдаланувчилардан бирига.

Жума куни Маск бир кунда коронавирусга 4та тест топширгани, улардан 2таси манфий, 2таси мусбат натижа чиққанлигини айтди. У Becton, Dickinson and Co компаниялари тестидан фойдаланган.

Кейинчалик у ПЦР-тест синовларини бошқа лабораторияда ўтказишга қарор қилганини, натижалар тахминан 24 соат ичида тайёр бўлишини қўшимча қилди. Ундан коронавируснинг бирон бир аломати борми, деган саволга Маск оддий шамоллаш аломатлари борлигини айтди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
Теглар:
коронавирус, Илон Маск

Асосий мавзулар