17:56 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1294)
674 0 0

Гамалея маркази, РФ тўғридан-тўғри инвестициялар фонди вакиллари ва Швейцариянинг энг йирик молиявий компаниялардан бири - Credit Suisse таҳлилчилари гуруҳи ўртасида вакцинанинг клиник синовларининг 3-босқичи бўйича музокаралардан сўнг ҳисобот эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. “Спутник V“ коронавирусига қарши Россия вакцинасини ишлаб чиқишда одам аденовирусининг 2та векторидан фойдаланиш - бу векторларга қарши иммунитет мавжудлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш имкони беради, бу эса вакцинанинг самарадорлигини оширади, деб ёзилган  Credit Suisse компанияси таҳлилий ҳисоботида. РИА Новости хабарига асосан.

Гамалея маркази, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси вакиллари ва Швейцариянинг энг йирик молиявий компаниялардан (конгломерат) бири - Credit Suisse таҳлилчилари гуруҳи ўртасида эмлашнинг клиник синовларининг учинчи босқичи бўйича музокаралардан сўнг ҳисобот эълон қилинди.

“Одамнинг вирусли технологияларидан фойдаланилганлиги борасидаги очиқ мунозаралар бизни илҳомлантирди ва бизнинг фикримизча, вакцина самарадорлигининг 92% AstraZeneca вакцинаси прогнозларига нисбатан ижобий омил бўлиб, у ҳақда маълумотлар эҳтимол декабр ойининг бошларида кутилмоқда. Аммо шуни таъкидлашимиз керакки, AstraZeneca шимпанзе аденовирус векторидан фойдаланади, “Спутник” эса ҳар хил иккита одам аденовируси векторларидан фойдаланади”, - дейилган ҳисоботда.

Credit Suisse таҳлилчиларининг таъкидлашича, Гамалея марказининг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришга бўлган ёндашув J&J ва CanSino томонидан ўз вакциналарини ишлаб чиқишда қўлланилган услубга ўхшайди - барча ҳолатда компаниялар аденовирус векторлардан фойдаланадилар.

"Аммо “Спутник”нинг асосий фарқи шундаки, вакцинанинг биринчи (rAd5) ва иккинчи (rAd26) дозалари учун иккита турли хил аденовирус вектор ишлатилади. Бу бу инсон векторларига нисбатан олдиндан иммунитет мавжудлиги билан боғлиқ муаммоларни енгишга имкон беради", - деб таъкидлашди Credit Suisse таҳлилчилари.

Ҳисоботда таъкидланишича, музокаралар давомида эмлашнинг қисқа таъсир давомийлиги масаласи кўтарилган, бу гриппга қарши эмлашлар билан таққосланган, уларда ҳам аденовирус векторлар қўлланилади ва уларнинг таъсири 3-6 ойдан ошмайди. "Аммо мунозара иштирокчиларининг фикрига кўра, биринчи уколдан кейин вакцина таъсири 10 баравар, иккинчисидан кейин - икки баравар кўп", - деб такидлашди ҳисобот муаллифлари.

Бундан аввал, РФда ўтказилган тадқиқотларнинг учинчи босқичи маълумотларини биринчи оралиқ таҳлили пайтида коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг самарадорлиги 92 %ни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

""Спутник V" вакцинасининг самарадорлиги 92% ни ташкил этди (ҳисоблаш плацебо гуруҳидаги 20та тасдиқланган ҳолатларни тақсимлаш ва вакцинани олган гуруҳ маълумотлари асосида ўтказилган)", дейилади хабарда.

Самарадорлик кўнгиллиларнинг биринчи эмланган кунидан 21 кун ўтгач, биринчи оралиқ маълумотларни таҳлил қилиш асосида тасдиқланган.

Август ойида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея маркази томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди билан биргаликда ишлаб чиқарилган COVID-19нинг олдини олиш учун дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказди. Унга "Спутник V" номи берилган. Препарат уч ҳафта оралиғида иккита компонентни киритишни ўз ичига олади.

 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1294)
Теглар:
коронавирус, Спутник V, вакцина

Асосий мавзулар