“Руслан” самолётлари тинчликпарвар куч ва ҳарбий техника билан Ереванга етиб келди

Oбуна бўлиш
Россиянинг яна иккита Ан-124 "Руслан" ҳарбий-транспорт самолёти тинчликпарвар кучлари ва зирҳли машиналари билан Ереванга етиб келди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россиянинг яна иккита Ан-124 "Руслан" ҳарбий-транспорт самолёти тинчликпарвар кучлари ва зирҳли машиналари билан Ереванга етиб келди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

"Самолёт 10та БТР-82А зирҳли машинани, моддий-техника таъминоти воситаларини, шунингдек тинчликпарвар куч - 30 нафарга яқин ҳарбий хизматчини манзилга етказди", - дейилган хабарда.

Юк тушириш, кўздан кечириш ва техника тайёрлангандан сўнг бўлинмалар Горис шаҳрига 300 км марш қилади.

Куни кеча, Мудофаа вазирлиги тинчликпарварлик операцияси бошланганидан бери ҳарбий транспорт самолётлари 95 та рейс амалга оширганини маълум қилганди.

Умумий ҳисобда ҳарбий гуруҳ таркиби 1960 нафар ҳарбий, 90 зирҳли автомашина, 380 дона автомашина ва бошқа техникадан иборат бўлади.

Озарбайжон, Арманистон ва Россия етакчилари Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича келишувга эришдилар. Владимир Путин томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, томонлар 10 ноябрда Москва вақти билан соат 00.00дан бошлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди.

Келишувга биноан РФнинг тинчликпарвар контингенти Тоғли Қорабоғдаги туташ чизиғи бўйлаб ва Тоғли Қорабоғни Арманистон Республикаси билан боғлайдиган коридор бўйлаб жойлаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0