18:26 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
27920

Асоратлари хавфи етарли даражада паст деб баҳоланадиган - коронавируснинг енгил шакли жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Асоратлари хавфи етарли даражада паст деб баҳоланадиган - коронавируснинг енгил шакли ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади Daily Mail Британиянинг Coverscan гуруҳи мутахассислари хулосаларига асосан.

COVID-19нинг енгил шакли билан касалланган 200 дан ортиқ бемор иштирокида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики: беморларда касаллик аломатлари узоқ вақт сақланиб, деярли 70 фоиз кишида бир ёки бир нечта органларига зарар етказди.

Кўпинча ўпка, юрак ва ошқозон ости бези - хавф остида. Шунингдек, вирус буйрак, жигар ва қоражигарда асоратларни келтириб чиқарди.

Бундан ташқари, ҳатто инфекцияга чалингандан сўнг бир неча ой ўтган бўлса ҳам, одамлар нафас қисилиши, мушак спазмлари ва бош оғриғидан шикоят қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирусга қарши вакцина якка тартибда пандемияни тўхтата олмайди деб ёзган эди.

"COVID-19 пандемияси бошланган вақтдан вакцина пандемияни назорат қилиш учун зарур бўлишини билган эдик. Аммо у қолган инструментларни тўлдиришини, асло уларнинг ўрнини босмаслигини билиш муҳим", - дейилади хабарда.

Унинг айтишича, вакцина аввалига оммабоп бўлмаслиги, чекловлар бўлиши, шу боис, биринчи галда тиббиёт ходимлари, катта ёшдагилар ва сурункали касалликларга эга одамлар эмланадилар. Бу эса ўлимлар сонини қисқартиради ва соғлиқни сақлаш тизимига ушбу инфекцияга қарши курашда самарадорликни таъминлайди, аммо шу билан бирга вирус бир жойда тўхтаб қоладиган эмас.

Гебрейесус эмлаш ишлари бошлангандан кейин ҳам кузатув, тестдан ўтказиш, касалланганларни яккалаш ва уларни даволаш, алоқалар занжирини аниқлаш ва карантин сингари чораларни давом эттиришга чақирди. Шунингдек, БССТ раҳбарига кўра, касаллик тарқалишининг олдини олишга қарши курашда жамоалар ва алоҳида фуқароларни жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)

Асосий мавзулар