Исроил армияси сурия ҳарбийлари бўйлаб зарба берди

© AP Photo / Majdi MohammedИзраильские военные
Израильские военные - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўққа тутиш тахминларга кўра Голан тепалигидан амалга оширилган, бир нечта ракеталарни уриб туширишга муваффақ бўлинган. Оқибатда учта ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, бир нафари жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Исроил мудофаа армияси суриялик ҳарбийлар ва "Ал-қудс" махсус отряд кучларига зарба берди, дейилади унинг Твиттердаги баёнотида.

Интервью президента Сирии Б. Асада РИА Новости - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад: Сурияда уруш ҳали якунлангани йўқ

Сал аввл Суриянинг САНА агентлиги Араб Республикасининг Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари Дамашқ осмони узра исроил авиазарбаларини қайтараётгани ҳақида хабар берган эди.

Ўққа тутиш тахминларга кўра Голан тепалигидан амалга оширилган, бир нечта ракеталарни уриб туширишга муваффақ бўлинган. Оқибатда учта ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, бир нафари жароҳатланган.

Исроилликлар баёнотига кўра, бу сурияликлар томонидан иккита давлатни ажратувчи "Альфа" линиялари яқинида қўлбола портловчи қурилмалар ўрнатилишига исроилликларнинг жавобидир.

Ситуация в Сирии. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Исроил вертолётлари Сурияга ракета ҳужумини амалга оширди

Сурия ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас, иккала давлат ташкил топганидан буён улар уруш ҳолатида. Хусусан, Голан тепаликлари мақоми туфайли улар ўртасида кўп йиллардан буён ҳудудий баҳс масаласи мавжуд.

Исроил ҳарбийлари Суриядаги объектлар бўйлаб биринчи бор зарба бераётгани йўқ. Улар ўзларининг ушбу ҳаракатини замонавий қурилмаларни душман қўлига тушишига йўл қўймаслик билан изоҳлаб келишади. Гап биринчи галда минтақадаги Теҳрон томонидан назорат қилиниб, Башар Асад томонида жанг қилиб келаётган "Хизбуллоҳ" ливан ҳаракати ҳақида бормоқда.

"Ал-Қудс" — Эрон Ислом инқилоби соқчилари корпуси олий бўлинмаси бўлиб, ушбу бўлинма Эрондан ташқаридаги операциялар учун жавоб беради.

Янгиликлар лентаси
0