06:28 18 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Дунёда
Ҳавола олиш
170 0 0

Миналаштирилган автомобиль худкуш террорчи билан Афғонистон хавфсизлик кучлари батальони олдида портлаб кетган.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор. Бу ҳақда “Ariana News” агентлиги хабар қилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 19 киши эса жароҳат олган. Гувоҳлар ҳарбийлар ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувлар ҳақида маълум қилишмоқда.

​Миналаштирилган автомобиль худкуш террорчи билан Афғонистон хавфсизлик кучлари батальони олдида портлаб кетган. Маҳаллий касалхона раҳбари барча барча жабрланганлар ҳарбий хизматчилар эканлигини тасдиқлаган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон пойтахти Кобулдаги университет олдида отишма содир бўлгани хабар қилинган эди.

Теглар:
жангарилар, портлаш, Афғонистон

Асосий мавзулар