03:43 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
171332

Жанубий Корея, Япония, АҚШ ва Хитойдан келган халқаро иқлимшунослар гуруҳининг тадқиқотига кўра, сўнгги 20 йил ичида Марказий Осиёда иссиқлик аномалиялари кўлами кескинлашди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Жанубий Корея, Япония, АҚШ ва Хитойдан келган халқаро иқлимшунослар гуруҳининг тадқиқотига кўра, сўнгги 20 йил ичида Марказий Осиёда иссиқлик аномалиялари кўлами кескинлашди. Тадқиқот Science журналида чоп этилган. РИА Новости хабарига асосан.

Глобал исиш туфайли, АҚШнинг жануби-ғарбий қисмидаги ҳудуд сингари, қурғоқчил Мўғул платоси ҳосилсиз чўлга айланмоқда.

Мақолада ёзилишича, инсон фаолияти иқлимни ўзгартирмоқда, бу Осиёни марказий минтақасининг экологик тизимига таъсир қилмоқда. Бу даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Олимлар 260 йил давомида игнабаргли дарахтларни таҳлил қилдилар. Бунинг натижасида иссиқлик тўлқинларини кузатишга, тупроқ намлиги ҳақида маълумот олишга муваффақ бўлишди. Шундай кўра, сўнгги йилларда жазираманинг даври кенг кўламда ўсиб бораётганини маълум бўлди.

Тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Далиан Ченнинг Eurekalert’га айтишича, иссиқлик тўлқинлари тупроқда сувнинг катта йўқотилишига олиб келади. Тупроқ нам бўлганда, ундан чиқадиган газлар ҳавони совитади, намлик бўлмаганида эса, иссиқлик ҳавога ўтади.

Олимларнинг фикрига кўра, Марказий Осиёдаги иқлимий вазият ортга қайтмас нуқтага яқинлашмоқда ва экотизимда ҳалокатли ўзгаришлар юз бермоқда, бу эса баъзи ҳайвон турларининг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Ушбу иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб иқлим билан боғлиқ бошқа атмосфера жараёнларига таъсир қилиши мумкин.

Теглар:
Марказий Осиё

Асосий мавзулар