04:44 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
346 0 0

Туркияда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича янги чора-тадбирлар жорий этилмоқда. ТИВ Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. COVID-19 пандемияси сабабли Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган ватандошлар огоҳлантирилди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Туркияда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича янги чора-тадбирлар жорий этилмоқда.
Хусусан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Туркияда қуйидаги янги чеклов чоралари жорий этишга қарор қилинди:

- Иш кунлари комендантлик соати мавжуд. Кечки 21:00 дан эрталаб 05:00 гача кўчага чиқишга рухсат берилмайди.

- жума куни кечқурун соат 21:00 дан бошлаб дам олиш кунлари давомида ва душанба куни соат 05:00 гача уйдан ташқарида бўлиш мумкин эмас.

- Жаноза ва тўй маросимларида ўртача 30 киши қатнашиши мумкин.

- Барча давлат идоралари иш кунлари фақат соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият кўрсатади.

- 65 ёшдан ошган ва 20 ёшгача бўлган фуқаролар жамоат транспортидан фойдаланиши таъқиқланади. Улар жума кунидан ташқари, иш кунлари соат 10:00 дан 13:00 гача кўчада бўлиши мумкин. Жума намозига ташриф буюришга рухсат берилади. Иш кунлари комендантлик соатидан ташқари вақтда болалар ва пенсионерлар шаҳар атрофида 05:00дан 21:00гача шахсий транспортда ҳаракат қилиши мумкин.

- Уйда меҳмон кутиш, турли маросим, зиёфат, байрам тадбирлари, шу жумладан Янги йил байрамини ўтказиш тақиқланади.

- Озиқ-овқат, гўшт дўконлари, мева-сабзавот шохобчалари ва бошқа етказиб бериш билан шуғулланадиган тизимлар дам олиш кунлари ҳам фаолият юритиши мумкин.

- Кинотеатрлар фаолияти йил охиригача чекланади. Сауналар, ҳаммомлар ва кўнгилочар боғлар ёпилади.

- Болалар майдончалари ва спорт майдончаларидан фойдаланиш тақиқланади. Мамлакатдаги барча спорт тадбирлари томошабинларсиз давом эттирилади.

- Барча болалар боғчалари, тайёргарлик синфлари ва бошқа болалар таълим муассасалари фаолияти тўхтатилади. Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун масофавий ўқитиш 2020 йил охиригача узайтирилмоқда.

- Касалхоналар, ўт ўчирувчилар хизмати, полиция ва дорихоналар ҳар куни чекловсиз ишлайди.

- Уйга етказиб бериш шохобчалари, кафелар ва ресторанлар ҳам комендантлик соати вақтида ишлашни давом эттиради.

- Агар бирор кишининг қўлида самолёт ёки поезд чиптаси бўлса, у аэропортга ёки темир йўл станциясига бориш учун шахсий ёки жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин.

- Жамоат транспортидан фойдаланиш, савдо марказига, касалхонага, давлат идораларига кириш учун HES коди керак бўлади. Бу Туркия фуқароларига ҳам, яшаш ҳуқуқига эга бўлганларга ҳам тегишли.

- Тиббий маскаларни доимий равишда таъқиш режими, шунингдек, ижтимоий масофа ва вирусга қарши гигиена қоидалари ҳамда қўчада сигарет чекиш билан боғлиқ тақиқлаш ўз кучида қолди.

“Мамлакатда юзага келган оғир эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳужжатларни жумладан электрон почталар орқали қабул қилишни (Элчихона консуллик бўлими – uzconsul.ankara@gmail.com, Бош консулхона – uzbekconsul@yahoo.com), электрон почталар воситасида консультатив ёрдам кўрсатишни бошлади”, - дейилган хабарда.

Мамлакат элчихонаси Туркияда вақтинча ёки доимий яшаётган, ўқиётган, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларини ушбу чеклов чораларини ҳисобга олишни, ўз соғлигини ҳимоя қилиш чораларини кўришни, расмий ҳокимият органларининг барча талабларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
Теглар:
ТИВ, карантин, чеклов, коронавирус пандемияси, Туркия, Ўзбекистон

Асосий мавзулар