ТИВ Латвияда Sputnik ва Baltnews журналистларининг ҳибсга олинишини кескин қоралади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЗдание МИД России.
Здание МИД России. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазирлиги Baltnews ва Sputnik Латвия порталларининг рус тилида сўзлашадиган журналистларига нисбатан Латвия ҳукуматининг хатти-ҳаракатларини кескин қоралади.

Аввалроқ Sputnik яқин хориж портали маълум қилишича, ОАВ ходимлари Латвия Жиноят қонунининг 84-моддаси бўйича - Европа Иттифоқининг санкциялар режимини бузганликда айбланмоқда. Сўроқлардан сўнг, улардан мамлакатни тарк этмаслик тўғрисида тилхал олинган. Уларга нисбатан жаримадан тортиб қамоқгача бўлган жазо қўлланилиши мумкин.

Руководитель Sputnik Эстония Елена Черышева  - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Эстония бош муҳаррири ОБСЕга ОАВга босим ҳақида сўзлади

“Латвия давлат хавфсизлик хизматининг 3 декабрь куни Рига шаҳридаги Sputnik бюроси ходимлари ва русийзабон журналистларга қарши олиб борган тажовузкор ҳаракатларини - демократик жамият асослари - оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлигини бузишнинг, чидаб бўлмайдиган намунаси, деб ҳисоблаймиз. Эслатиб ўтамиз, журналистлар қўлга олинган, сўроқ ва тинтув амалга оширилиб, жиноий айбловлар қўйилган", - дейилган ТИВ веб-сайтидаги баёнотда.

Вазирликда таъкидланишича, Sputnik Латвия жамоасини Европа Иттифоқининг санкциялар режимини бузганликда айблаш қатъиян номақбул.

"Ушбу чекловлар шахсий характерга эга, "Россия сегодня" ХАА бош директори Дмитрий Киселевга шахсан тегишли ва медиахолдинг билан ҳамкорлик қилаётган барча кишиларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас", - дейилган вазирликда.

Шунингдек, "бир вақтнинг ўзида Baltnews ахборот агентлигининг рус тилида сўзлашадиган журналистлари ва Латвиядаги бир қатор жамоат арбоблари таъзиққа учради”.

"Бунинг ҳаммаси ҳақиқий жазолаш акцияси, уйдирма айбловларнинг тубмаъносида русофоб қарашлар бўлганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу масала ЕХҲТ вазирлар кенгашида кўтарилади", - дейилган хабарда.

Вазирлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича янги вакили бўлаётган воқеаларни эътиборсиз қолдирмаслигига ва ОАВларига нисбатан "бундай ҳужумларга йўл қўйиб бўлмаслик", шунингдек "сўз эркинлигини таъминлаш бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш зарурлиги"ни Латвияга кўрсатиб ўтишига умид билдирди.

"Биз Европа Иттифоқи томонидан ҳам адекват баҳо берилишига умид қиламиз", - деб хулоса қилди Россия вазирлиги.

Ўз навбатида, “Россия сегодня” ва RT бош муҳаррири Маргарита Симонян ўзининг Telegram-каналида Россия Baltnews ва Sputnik Латвия ходимларига нисбатан жиноий таъқибга жавоб беришига умид билдирди.

Руководитель Sputnik Эстония Елена Черышева  - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Эстония бош муҳаррири ОБСЕга ОАВга босим ҳақида сўзлади

Худди шунга ўхшаш вазият ўтган йили Эстонияда ҳам юз берганди. Мамлакат полицияси ва чегара хизмати бошқармаси раҳбарияти Sputnik Эстония ходимларини, агар улар бош ташкилот билан ишлашни тўхтатмаса, уларга қарши жиноий иш қўзғатиш билан қўрқитганди. Ушбу ҳаракатлар Европа Иттифоқининг 2014 йил 17 мартдаги бир қатор жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкциялари билан изоҳланди. Бироқ, ЕИ чекловлари “Россия Сегодня” ХААга (унинг таркибида Sputnik) эмас, балки шахсан агентликнинг бош директори Дмитрий Киселевга қарши қаратилган.

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир аввал таъкидлаганидек, Таллин Европа Иттифоқининг шахсий санкцияларини Sputnik Эстония бутун жамоасига қўллаш истаги оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасида муаммо туғдирмоқда.

Президент Владимир Путин Sputnik Эстония атрофида юзага келган вазият бўйича изоҳ берганда, “Россия ҳукумати Sputnik’нинг бошқа мамлакатларда ишлашини қўллаб-қувватлаш борасида барча чораларни кўрмоқда”, деб таъкидлаганди.

Янгиликлар лентаси
0