05:51 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
117120

Тергов қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Ростислав Рассохов қонундиги ўғри Вячеслав Иванков (Япончик) ўлдирилишининг сабабларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Тергов қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Ростислав Рассохов қонундиги ўғри Вячеслав Иванков (Япончик) ўлдирилишининг сабабларини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"Иванковнинг ўлдирилишининг асосий сабаби - жиноят ташкилотчиси, қонундаги ўғри Илья Симоний (Махо)нинг шахсий адовати бўлган", - деди у.

Рассоховнинг сўзларига кўра, 1980-йилларда жиноят оламидаги авторитетлари Иркутск вилоятидаги колонияларда жазо ўтаётган вақтда ўртасида зиддиятлар бошланганди.

Тергов қўмитаси раҳбарининг ўринбосарига кўра, техник воситалар номукаммал бўлгани сабабли қотилликни “иссиқ излар” бўйича фош этиш имкон бўлмади. Кейинчалик, замонавий суд-тиббиёт воситалари ва молекуляр генетика имкониятлари туфайли гумонланувчилар аниқланди.

2009 йил июн ойи охирида Иванков Москвадаги “Таиланд фили” ресторанидан чиқаётган вақтда снайпер томонидан оғир яраланган эди. Бир неча ой ўтгач, жинойи авторитет вафот этди.

2020 йил феврал ойида суд бу ишда айбланувчилардан бири - Муртаз Шаданияни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди (терговга кўра, у Иванковни кузатиб юрган), апрел ойида эса Илья Симония қотилликнинг ташкилотчиси сифатида сиртдан ҳибсга олиб, халқаро қидирувга берилган.

Май ойида Жамбул Жанашияни ҳибсга олинди, у терговга кўра, қотиллик содир этилган куни қотиллик содир бўлган жойда жиноятчилар ва ташкилотчилар ўртасидаги алоқани таъминлаган.

Қотилликда яна бир шерик - бу бир неча бор судланган Каха Газзаев. 2017 йилдан бери у бошқа жинояти учун жазони ўтамоқда.

Теглар:
Россия, жиноятчилик

Асосий мавзулар